15 Сентябр 2020 йил 791

«Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак» деган эдилар.

Хитой файласуфи, Лао Цзе: “Оч қолган инсонга балиқ берсанг, унинг бир кунлик қорнини тўйдирасан. Агар унга қармоқ бериб, балиқ овлашга ўргатсанг, уни бир умр очликдан қутқарасан” деган ҳикматли сўзлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Дарҳақиқат, камбағал оилаларга, ишсиз фуқароларга бир марта, икки марта ёрдам берармиз, лекин қўлдан берганга қуш тўймас деган гап бор. Шу боис камбағал, кам таъминланган оилага пул ёки бошқа турдаги моддий ёрдам бериш эмас, пул топишга имконият яратиб берилса, бу ўша фуқаро учун ҳам, давлат ва жамият учун ҳам фойдали бўлади.

Қоракўл тумани 3-секторга қарашли маҳалаларда истиқомат қилувчи  эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан ҳамкорликда бир қатор амалий ва манзилли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудида яшовчи 40 та эҳтиёжманд оилаларга 1 сотихлик иссиқхоналар қуриб берилган эди. Жорий йилнинг 14 сенябрь куни сектор ҳудудидаги "Кетмондуғди" МФЙда яшовчи "Темир дафтар"га киритилган 12 та эҳтиёжманд оилаларга қуриб берилган иссиқхоналардан манзилли фойдаланилаётганлиги ҳамда уларда етиштирилаётган махсулотлар, кутилаётган ҳосил ва даромад ишчи гуруҳ томонидан мониторинг қилиниб, ушбу оилаларга мутахасислар томонидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида юртимизда амалга оширилаётган бундай хайрли ишлардан "Кетмондуғди" маҳалласида яшовчи темир дафтарга киритилган 12 та оилалар ҳам миннатдор эканликларини билдириб, келгусида иссиқхоналарини кенгайтириб, янада кўпроқ даромад олишга интилишларини билдириб ўтдилар.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари раҳбарлигидаги 3-секторларда амалга ошириб келинаётган бўлиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят 3-сектор раҳбари Ш.Х.Алиев томонидан алоҳида назоратга олинган. 

Text to speech