Ҳар бир ички ишлар органлари ходимининг белгиланган хизмат интизомига ҳамда қонунийликка амал қилиши “Янги Ўзбекистон - янги ички ишлар органлари” тизимини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади
Бугун, 5 август куни Жондор тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Фаррух Юсупов бошчилигида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиниши ҳамда коррупцион ҳолатларни олдини олиш юзасидан таҳлилий-танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб, йиғилишда туман ИИО ходимлари орасида хизмат фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган, улар иштирокида аниқланган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, қонунийликка риоя этиш борасида тегишли огоҳлантиришлар берилди.
Шунингдек, коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Йиғилиш сўнггида, туман ИИБ шахсий таркибига бугунги муҳокамадан керакли хулосани чиқариб, самарали ва натижали ишни ташкил этиш туман ҳудудида содир этилаётган жиноятлар салмоғини камайтириш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.