Хавфсиз туризмни таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳамкорлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазрилиги Малака ошириш институти ва унинг вилоятлар филиалларида 2020 йил 18 декабрь куни Ички ишлар органларининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари масъул ходимлари иштирокида “Хавфсиз туризмни таъминлаш – давр талаби: Хавфсиз туризмни таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этди
Онлайн конференция муҳокама ва мунозаралар шаклида ўтказилиб, мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга хавфсиз ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш, хавфсиз туризмни таъминлашда таҳлил ва ҳамкорликнинг аҳамияти, туризм объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун, Хавфсиз туризмни таъминлаш кафолатлари, бунда профилактика инспекторлари ва бошқа соҳавий хизматлар ходимларининг ўрни ва роли, хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларидаги суриштирув ва дастлабки терговнинг ўзига хос хусусиятлари борасида фикр алмашилди.
Тадбир якунида конференция иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафси ва атрофлича жавоб берилиб, мазкур соҳада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.