21 Октябр 2020 йил 609

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида Бухоро вилоятида амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йилнинг 28-29 март кунлари Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифлари давомида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг ижроси юзасидан бугунги кунда вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олидини олишга қаратилган кўплаб муҳим профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа идораларнинг ҳисобида турган жами 28.210 нафар хотин қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш орқали хотин-қизларни  соғлом турмуш тарзига қайтариш чоралари кўрилди.

Хотин-қизлар билан ишлаш борасида “Бухоро вилояти тажрибаси” асосида олиб борилаётган тизимли ишларни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва тадбир натижалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси ва барча туман-шаҳар ИИБларда тезкор штаблар ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, улар томонидан бугунги кунга қадар бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида дастлабки рўйхати шакиллантирилган 28.210 нафар хотин-қизлардан 20.807 нафарининг оилавий аҳволи ўрганилиб, уларга нисбатан электрон шахсий варақалар (картотеклар) тўлдирилди.

2020 йилнинг 01 январь кунидан бошлаб хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва изчиллик билан идоралараро ҳамкорликда бартараф этилишини таъминлаш мақсадида электрон дастур жорий қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар жойлардаги Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш шаҳар-туман бўлими ходимлари, Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика катта инспекторлари ҳамкорлигида 11.703 нафар ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа идораларнинг ҳисобида турган муаммоли хотин-қизларнинг 11.704 та муаммолари аниқланиб, шундан 11 577 таси ҳал этилди.

Шундан:

826 нафар хотин қизлар ишга жойлаштирилди, 42 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 61 нафарига томорқа ери ажратиш, 102 нафарига банклар томонидан имтиёзли кредит ажратиш, 13 нафар хотин-қизнинг фарзандларини фан тўгаракаларига жалб қилиш, 40 нафарининг фарзандларини спорт тўгаракаларига жалб қилиш, 86 нафарига уй-жой ажратиш, 72 нафарининг уй-жойини таъмирлаш7 нафарининг хонадонини табиий газ таъминотига улаш, 1 нафарининг хонадонини электр таъминотига уланиш, 159 нафарига моддий ёрдам кўрсатиш, 226 нафарини касбга ўқитиш, 6 нафарини деҳқончиликка жалб қилиш, 9 нафарининг фарзандини Мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, 11 нафарини ички туристик йўналишларда саёҳатга юбориш, 325 нафарига психологик ёрдам кўрсатиш, 154 нафари “Яраштириш комиссия”лари ҳамкорлигида яраштирилган, 42 нафарини даволаниш муассасаларига жойлаштириш, 386 нафарига мураббий бириктириш, 6 нафарини ҳунармандчиликка йўналтириш, 291 нафарига тиббий мосламалар олишда ёрдамлашиш, 18 нафарига васийлик бириктириш, 34 нафарига тайинланган жазони енгилроғига алмаштириш, 603 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 16 нафарига фуқаролик паспортини расмийлаштиришда амалий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 31 нафар хотин-қизга нафақа пули тайинлашда ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 128 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка, 176 нафар хотин-қизлар касаначилиика жалб қилинди.

478 нафар тазйик ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери берилиб, ушбу оилалар билан олиб борилган профилактика тадбирлари натижасида 69 нафар оилалар яраштирилди.

Юртимизда давом этаётган “COVID-2019” тадбирлари давомида доимий даромад манбаи тўхтаб қолган, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, айниқса ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа идораларининг ҳисобида турган хотин қизларнинг 863 нафарига “Саховат ва кўмак” фонли ҳисобидан озиқ-овқат махсулотлари, 241 нафарига бир марталик пул маблағлари берилди. Бундан ташқари, ушбу тоифадаги хотин-қизларнинг 5.761 нафарини сектор раҳбарлари ташаббуси билан мавсумий ишларга жалб қилиш чоралари кўрилди.  

327 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларга “Макс-Медия” ҳамда Замин фондидан 1 млн сўмлик ҳамда 400 минг сўмлик пластик карточкалар тарқатилди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь кунидан 29 октябрь кунига қадар вилоят миқёсида эълон қилинган “Оилам бахти-ўз қўлимда” ойлиги доирасида ҳам хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги кенг қамровли профилактик тадбирлар кучайтирилиб, уюшқоқлик билан амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech