29 Июн 2021 йил 523

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида Ромитан туманида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари.

Ромитан туманида аёллар жиноятчилигининг профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Бунда жиноятлар ошганлиги сабабли "қизил" ҳудудга киритилган маҳаллаларга асосий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, туман марказидаги "Гулистон" ва Ибн Сино МФЙларда хонадонма-хонадон юрилиб, хотин-қизлар муаммолари ўрганилди.

Аҳоли орасида ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатилди.

Ромитан туман Аҳоли бандлигини таъминлаш марказида хотин-қизлар жиноятчилигининг барвақт олдини олишда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, тумандаги 6-сонли Мактабгача таълим муассаси ходимлари билан болалар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, уларга шафқатсиз муомалада бўлиш ҳолатларини олдини олиш масалаларида ҳам давра суҳбати ўтказилди.

Бу каби тадбирлар маҳаллабай тизими асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оширилмоқда

Text to speech