Хотира – абадий, қадр муқаддасдир!
Бугунги осойишталик кунлар учун нафақат II жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига ҳам алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 апрелдаги 5081-сонли тегишли қарори ижросига мувофиқ Бухоро вилоятида ҳам фидойи орган ходимлари хотираси ёд олиниб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси масъуллари томонидан «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан 1985 йилда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган Олот тумани Ички ишлар бўлими ходими лейтенант Эркинжон Шайиқулович Тошпулотовнинг оила аъзоларига Республика касаба уюшмаси томонидан ажратилган бир миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам ва қимматбаҳо совғалар топширилди.