Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида жиноятчиликнинг навбатдаги "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятчилик ҳолати жойида муҳокама қилиб борилмоқда.
Жумладан, бугун, 5 февраль куни жиноятчиликнинг навбатдаги "маҳаллабай" муҳокамаси Бухоро шаҳрининг "Мухтор Аўрафий", "Чорабахоса", "Шодлик" маҳаллалари аҳолиси иштирокида ўтказилди.
Муҳокамаларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.
Маҳаллаларда келгусида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, "хонадонбай", "оилабай" ва "фуқаробай" тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари, корхона ва ташкилот ҳамда маҳаллалар масъулларига жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик чора-тадбирлар юзасидан ҳам тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан тизимли иш олиб бориш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди.