15 Ноябр 2023 йил 1151

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Шофиркон тумани ҳудудида ободонлаштириш ишларининг бориши юзасидан муҳокама йиғили ўтказилди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла "бешлик" вакиллари иштирок этишди.

Боошқарма бошлиғи ўз сўзида бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан бири саналишини, ўзимиз яшаб турган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш кераклиги таъкидлаб ўтди.

Мазкур йўналиш бўйича маҳалладаги "бешлик" вакилларига манзиллари аниқ белгиланган топшириқлар берилиб, ҳудудларда аҳоли билан ҳамкорликда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш зарурли тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Text to speech