9 Август 2021 йил 640

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи фаолиятини ўрганди.

Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган “Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болаларни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш, шунингдек ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш чора-тадбирлари” га бағишланган видеоселектор йиғилишида вазирлик ҳамда давлат идораларига қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур йиғилиш юзасидан қабул қилинган 39-сонли баёнда Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи Ички ишлар вазирлиги оталиғига берилиб, муассасада таълим тарбия тизимини янада такомиллаштириш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, муассаса тарбияланувчиларининг таълим олиши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, яшаш шароити ва иш билан таъминлаш борасида мавжуд муаммоларини бартараф этиш вазифалари юклатилди.

Белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун, жорий йилнинг 9 август куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Миллий гвардия вилоят бошқармаси масъул раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар билан биргаликда Бухоро шаҳридаги 82 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда етим болалар тарбияланаётган 32-Меҳрибонлик уйига бориб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг яшаш ва билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни бирма-бир кўздан кечириб, уларнинг  мақсади, кайфияти, ўй-хаёллари билан қизиқди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган бир қатор масалаларни ҳал этиш, шунингдек муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун етарли шарт шароитлар яратиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан алоҳида ишчи гуруҳлар тузилиб, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиққан ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech