16 Апрел 2021 йил 484

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев вилоят Халқ таълими бошқармаси масъул раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини муҳокама қилди.

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияи раиси, Ички ишлар бошқрамаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бунда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаева, барча шаҳар туман ҳокимларининг ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, шаҳар туман Ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари, туман-шаҳар Халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда вилоятдаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Йиғилишда қуйидаги икки долзарб масала:

- жорий йилнинг 13 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда идоравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишда ижтимоий профилактиканинг аҳамияти, вилоят Халқ таълими, умумтаълим мактаблари  масъул раҳбарлари, ўқитувчи ҳамда ишчи-хизматчилари, шунингдек матаб ўқувчилари  томонидан содир этилаётган жиноятлар ва бунга имкон бераётган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларни таништирди ва ҳалқ таълими бошқармаси, унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари, умутаълим мактабларида вояга етмаганлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли тўгараклар фаолияти ва уларнинг самарадорлиги юзасидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар хусусида сўз юритди.

Жумладан, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, айни вақтда вилоятдаги 14 та Баркамол авлод болалар мактабларида 7 та йўналиш бўйича ташкил этилган тўгаракларга 15.130 нафар мактаб ўқувчилари жалб қилинган бўлиб, бу кўрсатгич умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 329.787 нафар ўқувчиларнинг атиги 4,5 фоизини қамраб олганлиги, келгусида ўқувчи ёшларни фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун барча тоифадаги масъул раҳбарлар, айниқса мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари бирдек масъул эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун етарли чора-тадбирларнинг кўрилмаганлиги, вояга етмаганларнинг компьютер саводхонлиги, китобхонлик, маданият ва санъат, спорт ва фан тўгаракларига жалб этилмасдан қолаётганлиги оқибатида улар томонидан кўплаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилаётганлиги, энг ачинарлиси халқ таълими тизими, айниқса таълим ўчоғи, зиё маскани бўлган умутаълим мактабларининг масъул раҳбарлари, ўқитувчи ва ходимлари томонидан жиноятлар содир этилаётганлиги аниқ мисоллар орқали иштирокчилар эътиборига етказилиб, ушбу ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Келгусида Халқ таълими тизими вакиллари, умумтаълим мактаблари масъул раҳбарлари, ишчи ва хизматчилари, шунингдек мактаб ўқувчилари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш мақсадида, Халқ таълими ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда уларнинг қуйи тизимларида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича меморандум имзоланиши тўғрисида келишиб олинди.

Йиғилиш якунида ҳар бир масала юзасидан мутасаддилар зиммаларига аниқ ва манзилли вазифалар юкланиб, кўрсатма ва топшириқлар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech