Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари билан Шофиркон ва Вобкент туманларида “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари билан биргаликда, Шофиркон туманининг “Жўйнав” ҳамда Вобкент туманининг "Хўжаработ" маҳаллаларига бориб, туман сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралар масъуллари, ушбу маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий сектор ходимлари иштирокида ушбу маҳаллалардан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган, муаммоли фуқаролар, шу жумладан аёллар ва ёшлар билан билан учрашиб, ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, ажратилган кредит маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, имтиёзли кредитлар олишда мавжуд муаммолар, фуқароларни касбга ўргатиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ишлар натижаларини ўрганиб, ҳар бир фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашган ҳолда уларни қийнаб келаётган ва ечимини топмаётган муаммо ва масалалар юзасидан мурожаатларини қабул қилдилар.
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, туман сектор рахбарлари, МФЙ раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллага бириктирилган иқтисодий сектор ходимларига Ёшлар ва Аёллар билан ишлаш тартиби ҳамда “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ва “Фуқаробай” ишлаш тизими бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилар.