21 Октябр 2020 йил 562

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Бошлиқнинг шахсий қабулида жами 16 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 8 таси кадрлар билан ишлаш хизматига (4 таси ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, 1 тасида ишга тиклаш, 2 таси ходимларнинг ҳатти ҳаракатидан норози бўлиб ва 1 нафари тизимдаги ходимларнинг фаолиятига миннатдорчилик билдириб), 3 таси дастлабки тергов, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 1 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва 1 таси молия ва моддий техника таъминоти хизматига тааллуқли бўлди.

Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ҳамда тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech