1 Октябр 2020 йил 848

Ички ишлар ходимининг шаънини ўртага тикиб, фирибгарлик қилган жиноий шериклар қўлга олинди.

2020 йил 30 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси биноси олдида, ушбу туманнинг Чолоқи МФЙ да яшовчи 1970 йилда туғилган Қ.К. маҳалладоши 1982 йилда туғилган У.М. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро С.Р. нинг ишончини қозониб, уни алдаб, Когон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи орқали С.Р.ни, опаси Ш.М. яшаб келаётган Когон тумани “Истиқбол” МФЙда жойлашган онаси З.Б. нинг эгалигидаги хонадонга доимий рўйхатга қўйишни ваъда қилиб, кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Қ.К. ва У.М. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech