Ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ишчи гуруҳи томонидан Бухоро шаҳридаги маҳаллалар фаолияти ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-лейтенант А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ”нинг Бухоро шаҳридаги маҳаллалар фаолиятини ўрганиш ишлари бошланди.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарори ижросини таъминлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг аҳволини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро шаҳридаги “Беҳиштиён” ҳамда “Садриддин Айний” маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб, маҳалла раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича, ҳуқуқ тартибот ва ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг фаолиятлари ўрганилиб, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ободонлаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари ўрганилиб, маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари билан Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан маҳалла ва ички ишлар органлари соҳасида қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳияти, яратилаётган шарт шароитлар борасида суҳбатлар ўтказилди.
Айни вақтда “Ишчи гуруҳ” аъзолари вилоятнинг Когон шаҳар, Жондор ва Ромитан туманларида фаолиятни давом эттирмоқдалар.