1 Декабр 2020 йил
628
“Қидирув” махсус тезкор тадбири давомида Бухоролик шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди
2020 йил 30 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 451, 177-модда 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, одил судловдан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан 2020 йил 4 ноябрь кунидани буён қидирув эълон қилинган, туманнинг “Дехча” маҳалласида рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган Н.Ё. Тошкент вилояти, Чирчик шаҳрида қўлга олиниб, Бухоро вилояти ИИБ Пробация ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.