Қидирув тадбирида ўғирлик жиноятини содир этиб яшириниб юрган шахс Бухоро шаҳрида қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва туман Ички ишлар органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, жиноят содир этиб суриштирув, тергов ҳамда суд идораларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш борасида кенг қамровли қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Худди шундай тадбирларнинг бирида, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан 2020 йилнинг 16 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун 2020 йил 13 сентябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар Қизилқум кўчасида рўйхатда турувчи, 1981 йилда туғилган С.А. Бухоро шаҳар ҳудудида ушланиб, 2-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳига топширилди.
Ҳозирги кунда фуқаро С.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.