5 Октябр 2020 йил
727
Қидирувда бўлган Бухоролик шахс Навоий шаҳрида қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 140-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2020 йил 15 сентябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Бухоро шаҳар, Талижа кўчасида рўйхатда турувчи 1983 йилда туғилган А.Р. Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Навоий вилояти, Навоий шаҳри худудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди ва Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига топширилиб, унга нисбатан қидирув бекор қилинди.