21 Декабр 2020 йил 786

Интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаат бўйича расмий муносабат

Бухоро вилояти Пешкў тумани Куёвхўжа маҳалласида яшовчи фуқаро Бобомурод Ҳамроев Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори Ж.Адизовни ўзининг қўл телефонига суратга туширган ҳолда “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштириб, унга нисбатан инспектор томонидан қўпол муомала қилинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар жараёнида, 2020 йил 18 декабрь куни Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБда бўлиб ўтган эрталабки йўриқномадан сўнг белгиланган йўналиш бўйича Бухоро шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Ж.Адизов, тахминан соат 14:48 да фуқаро Ҳамроев Бобомурод Абдуллаевич бошқарувида бўлган кулранг “Кобальт” русумли 80W282NA давлат рақам белгили транспорт воситасини Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасида 3.27 (Тўхташ таъқиқланган) йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб, “Амалдаги йўл харакати қоидалари”нинг 91 банди талабларини бузганлиги сабабли тўхтатганлиги, фуқаро Б.Ҳамроев ЙПХ инспектори Ж.Адизовга соғлиги ёмонлашганлиги сабабли тўхташга мажбур бўлганлигини тушунтириб, ногиронлигини тасдиқловчи гувоҳномасини кўрсатгандан сўнг, ЙПХ инспектори Ж.Адизов фуқаро Б.Ҳамроевга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмасдан уни қўйиб юборганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда фуқаро Б.Ҳамроевнинг 2020 йил 18 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали ва 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг pm.gov.uz портали орқали йўллаган мурожаати асосида ЙПХ инспектори Ж.Адизовга нисбатан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.       

Text to speech