Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари томонидан амалга оширилган ишлар
Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ўктам Сойибов, сектор ишчи гуруҳи ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари билан биргаликда бугунги кунда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами билан ишлаш борасида Президентимиз томонидан илгари сурилган "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида, "Темир дафтар"га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсизлар, узоқ муддатдан қайтиб келганлар, ишсиз хотин-қизлар, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш орқали камбағалликдан чиқариш каби долзарб вазифалар юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириб, ишчи гуруҳ томонидан бажарилган ишлар ҳисоботлари билан танишиб, меъёрий ҳужжатларни тафтишдан ўтказди.
Бундан ташқари, тасдиқланган жадвал асосида масъуллар "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида маҳалла аҳолиси билан карантин талабларига риоя қилган ҳолда сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади ва мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш борасидаги манзилли тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, 3-секторга қарашли "Улфатбиби" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактабида карантин талабларига риоя қилган ҳолда "Оилам бахти-ўз қўлимда" ойлиги доирасида маҳалла хотин қизлари билан тарғибот тадбирлари олиб борилиб, тадбир жараёнида аёллардан тушган мурожаатлар қабул қилиниб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.