19 Июн 2021 йил 479

Ғиждувон тумани ИИОФМБ ҲПБ Хотин-қизлар масасалалари бўйича масъул ходимлари томонидан қатор тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда

Бугунги кунда аёлларнинг ижтимоий сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш ва гендер тенглик масалалари долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Айниқса, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни олдини олиш, оила турмуш муносабатлари доирасида келиб чиқиши мумкин бўлган жиноятлар ҳамда ички ишлар органлари  ҳисобида турган хотин-қизлар томонидан қайта ҳуқуқбузарликлар, айниқса ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари содир этилишини олдини олиш, бу турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмасликлари юзасидан уларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш борасида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қолаверса, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам манзилли тадбирлар ташкиллаштирилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётганлиги ва унинг оқибатида хотин-қизлар томонидан ўз жонига қасд ва суииқасд қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аслида бунданда кўп бўлиши мумкин. Буни инкор этолмаймиз. Чунки ўзбек аёли қанчалик қийналмасин, уни ижтимоий тармоқлар уёқда турсин, ҳатто маҳалла масъуллари, таниш-билишлари ва ҳатто айрим ҳолларда энг яқин қариндошларига ҳам ошкор этишни истамайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 январь кунидаги 3-сонли Қарори билан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилиши, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга бир қатор чекловлар ёки тақиқлар ўрнатилиши, келгусида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан, Ғиждувон тумани Ўзанон маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган, Р.Н.га бир неча йиллардан буён турмуш ўртоғи О.Ғ. томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат тегишли мутасаддилар биргаликда ўрганиб чиқилиб, аёлга бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилди.

Миракон маҳалласида яшовчи 1961 йилда туғилган Р.Н.нинг, қўшниси 1968 йилда туғилган, Ҳ.Н. билан ўзаро йиллаб давом этиб келаётган келишмовчилиги масъуллар иштирокида ўрганилиб, жанжал сабаблари чуқур ўрганилди ва оилалар яраштирилиб, иккала аёлга ҳам “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилди. Ордер талабларини бузганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Ҳаммасиз ёдда тутишимиз зарур. Барча хотин-қизлар давлат ҳимоясида. Ҳеч ким уларни таҳқирлашга, ҳуқуқларини поймол этишга ҳақли эмас.

Text to speech