14 Декабр 2023 йил 1674

Ғиждувон туманида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, вилоят ва туман 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, бошқа мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла “маҳалла еттилиги” ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган 15 га яқин фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов маҳаллада “соҳабай”, “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш самарадорлигини ошириш, аниқланган ижтимоий масалаларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва тегишли идоралар масъулларига топшириқлар берди.

Text to speech