1 Июн 2022 йил 486

Ғиждувон туманида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик вa ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ишлар олиб борилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ҳамда Ички ишлар вазири бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 17-20 май кунлари Бухоро вилоятининг барча туман-шаҳарларида бўйлаб аҳоли муаммоларини манзилли бартараф этиш чоралари кўрилган эди.

Бунда, идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Ғиждувон туманида жиноятчилик аҳволини ўрганилиб, ҳудудда олиб борилган профилактик тадбирлар самарадорлигини танқид остига олингани боис амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан манзилли топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан, жорий йилнинг 31 май куни Бухоро вилояти Ички Ишлар бошкармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Дилфуза Шаропова бошчилигидаги бир қатор масъуллар томонидан туманда аҳоли айниқса, хотин-қизлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарлигини барвақт олдини олиш масалаларига қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилди.

Шу куни туман маҳаллардаги хотин-қизлар фаоллари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аҳоли орасида оила турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар олиб борилиши лозим бўлган профилактик ишлар ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, нотинч оилалар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашишга доир сўз юритилди. Тазйиқ  ва зўравонликка учраган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” бериш тартиби тушунтирилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ «Вазиршоҳ» маҳалласида ҳам бўлиб, ҳудуд аҳолиси айниқса, хотин-қизларнинг мавжуд муаммолари ҳамда нотинч оилалар ва жиноят содир этган, пробация ҳисобида турувчи аёлларнинг яшаш шароити яқиндан ўрганилиб, қайта жиноят содир этмаслик тўғрисида огоҳлантирилди. Аҳолига фирибгарлик, ўғирлик кибер жиноятлари қурбонига айланиб қолмаслик ва коррупцияни олдини олишга доир тарқатма материаллар топширилди. Масулларга туман миқёсида маҳалларда жиноят содир этилиши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлашга қаратилган бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech