Ғиждувон туманида профилактика инспектори томонидан ёнида “Марихуана” гиёҳвандилик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди.
2020 йил 24 ноябрь куни тахминан соат 23:15 ларда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори томонидан Ғиждувон тумани “А.Қаххор” маҳалласида туманнинг Гулистонобод маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган якка тартибда ишловчи А.С. нинг ҳаракатлари шубҳа туғдирганлиги учун тўхтатилиб, холислар иштирокида ёнлари текширилганда, унинг шими чап чўнтагида қора рангли целофан пакетга ўралган ҳолатда соф вазни 5,56 граммга тенг бўлган озгинадан кўп миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими суриштирув гуруҳи томонидан А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.