10 Феврал 2021 йил 840

Ғиждувон туманида ўтказилган навбатдаги “Орият” махсус тезкор профилактик тадбири давомида ўз уйида фохишахона ташкил қилган аёл аниқланди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Фармойиши асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бугунги кунда вилоятнинг барча ҳудудларида ОИВ инфекцияси ҳамда тери таносил, шунингдек бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, бу борадаги ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида тааллуқли идоралар мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот, тушунтириш ва огоҳлантирув ҳамда тезкор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур турдаги касалликларнинг тарқалишига тартибсиз жинсий муносабатлар, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар сабаб бўлмоқда.

Ушбу тузатиб бўлмас касалликларнинг олдини олиш, жамиятда ахлоқ одоб нормаларига риоя қилиниши таъминлаш, гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида бир қатор ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар аниқланмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 3 февраль куни соат 20:30ларда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги “Орият” махсус тезкор профилактик тадбири давомида, туманнинг Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган якка тартибда ишловчи М.М. (исм шарифи ўзгартирилган) ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаатдор бўлиш эвазига, Ч.Ч.. билан П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) ларнинг  жинсий  алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, бунинг эвазига улардан 100.000 (юз  минг) сўм нақд пул олиб, фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди ва холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М. (исм шарифи ўзгартирилган) га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech