31 Октябр 2020 йил 563

Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, шаҳар ва туман Ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида кенг қамровли тезкор ва профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Бухоро вилояти Бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳам айнан шу мақсадда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ушбу кун тахминан соат 18:00 ларда Ғиждувон тумани А.Қаххор МФЙ Тўқимачилик кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган 43 ёшли фуқаро М.С. Ғиждувон тумани Фиришкент МФЙ Боғчағози қишлоғи ҳудудида назорат тариқасида гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш учун юборилган фуқаро Ш.И. га қоғоз бўлагига ўралган ҳолдаги, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксмперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 17,16 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги «Марихуана» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўмга баҳолаб  сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

 Мазкур ҳолат юзасидан жиноятда гумон қилинувчи шахс М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech