12 Ноябр 2020 йил 645

Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга олинди

2020 йил 18 октябрь куни Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига туманнинг Амиробод МФЙ Юқори Арабхона қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган С.Т. қўнғироқ қилиб, шу куни соат 12:30 дан 15:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс фермер хўжалигига қарашли дала шийпони омборхонасидан жами 5.000.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига чиққан ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда, ҳақиқатдан ҳам ўғирлик ҳолати содир этилганлиги қайд этилиб, ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг қилни қирқ ёрувчи оператив ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Ғиждувон тумани Амиробод МФЙда яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда, жиноят ишида гумон қилинувчи 30 ёшли С.Б.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech