Ғиждувон туманининг “Сармижон” мунтазам ЙПХ масканида ветеринария-санитария қоидалари юзасидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Навоий ва Бухоро вилоятларини боғлаб турувчи Ғиждувон туманида жойлашган «Сармижон» мунтазам ЙПХ масканида вилоят Ички ишлар бошқармаси ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлими ходимлари томонидан гўшт ва сут махсулотлари, йирик ва майда шохли чорва молларнинг гўштлари, парранда ва балиқ махсулотлари ҳамда шунга ўхшаш озиқ-овқат махсулотларининг тегишли хужжатларсиз, ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда вилоят ҳудудига олиб кирилиши ва олиб чиқилиши юзасидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, тадбир давомида Бухоро-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро С.М. бошқарувидаги автомашинада ҳеч кандай ҳужжатларсиз 252 кг. йирик шохли чорва мол гўшти, шунингдек, худди шу йўналишда бораётган 1981 йилда туғилган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи яна бир фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги автомашинада ҳам ҳеч қандай ҳужжатларсиз 800 кг. балиқ махсулоти олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ушбу озиқ-овқат махсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида йўлланма орқали Ғиждувон тумани Ветеринария лабораториясига юборилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.