12 Январ 2021 йил 765

Ғиждувонда ўтказилган тезкор тадбир натижалари

Ғиждувон туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида 2021 йил 08 январь куни тахминан соат 12:50 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғиждувон туман “Сармижон” ЙПХ масканида “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган оқ рангли, “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Ғиждувон тумани, Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро А.М. нинг ёнлари кўздан кечирилганда, унинг уст кийими чап ички чўнтагидан оқ рангли ялтироқ фалга қоғозига ўралган, 2 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида қадоқланган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 7.48 грамга тенг, озгинадан кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech