Ижтимоий тармоқлар орқали “1хBet” купонини тайёрлаб бериш тўғрисида ёлғон ваъда бериб фирибгарлик йўли билан фуқаронинг пулларини қўлга киритган бухоролик йигит қўлга тушди
Гап шундаки, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Қиёт қишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган И.У. исмли шахс Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, бухоролик унга нотаниш бир киши 2021 йил 25 январь куни, ижтимоий тармоқ орқали алоқага чиқиб, унинг ишончига кириб, “1xBet” сайтида купон тайёрлаб бериш эвазига 300.000 сўм пул ўтказиб беришни айтиб, пулларни банк пластик картаси орқали ўтказиб олиб, ваъда қилинган купонларни тайёрлаб бермасдан, уни алдаб келаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган Х.М. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда Х.М.нинг бошқа шахсларга нисбатан ҳам шу турдаги фирибгарлик жиноятларини содир қилганлигини аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқ фирибгарларидан огоҳ бўлинг!
- интернет савдо биржалари орқали қисқа муддатларда пулларни кўпайтириб бериш, ютуқли ўйинларда ғолиб бўлганлигингизни айтиб пул ўтказмаларини амалга оширишни ваъда қилган шахсларга ишонманг!
- турли компьютер ўйинлари, виртуал спорт мусобақалари юзасидан ўтказиладиган қимор ўйинларида қатнашманг!
- банк пластик картангизнинг рақамини, коди ёки паролини бировга берманг!
Шундагина Сиз, ижтимоий тармоқлар орқали содир этилиши мумкин бўлган фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларининг қурбонига айланиб қолмайсиз...