28 Май 2021 йил 556

Ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги “ORZU TECH” номли савдо дўконида содир бўлган телефон ўғирлиги ҳолати юзасидан қилинган мурожаат юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ...

Ушбу мурожаат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

2021 йил 22 май куни соат 16:25 да “102” автоматлаштирилган тизим орқали Бухоро шаҳридаги “ORZU TECH” номли савдо дўконида содир бўлган телефон ўғирлиги ҳолати бўйича келиб тушган хабар Бухоро шаҳар ИИОФМБ 3-сон ИИБ навбатчилик қисмидаги Шакл-2 журналига қайд этилиб, хабарнома асосида тергов-тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 26-уйда жойлашган “ORZU TECH” номли савдо дўконидан номаълум шахс “IPONE 12” русумли қўл телефонини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги ва бу ҳолат савдо дўконида мавжуд видеокузатув камерасига ёзиб қолинганлиги аниқланган.

Хабар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ўғирлик жиноятини Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида яшовчи 2006 йилда туғилган, мактабнинг 9-синф ўқувчиси вояга етмаган Н.Д. содир қилинганлиги аниқланган.

Ҳозирда вояга етмаган Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Респрубликаси ЖК.нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech