8 Феврал 2021 йил 346

Ижтимоий тармоқлар орқали содир этилган ўғирлик жинояти оқибатида пластик картасидаги пулларидан айрилиб қолган жабрланувчига етказилган зарар тўлиғича ундириб берилди.

2021 йил 4 январ куни, Ғиждувон туман, Помўза МФЙ Оқолтин кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ш.А. туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 31 декабрь куни номаьлум шахс “Телеграм” ижтимоий тармоғининг “Қорбобо совғаси” гуруҳи орқали, Ш.А. га “сизга ютуқ чиқди, хозир сизга код боради, шуни ташланг”, деган мазмундаги хабар юбориб, уни алдаб ишончига кирган ҳолда, Ҳамкорбанк томонидан берилган пластик картасининг кодини билиб олиб, картадан 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси  3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган “Чувара” фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишловчи, И.Х. исмли шахс содир қилганлиги туман ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан фош қилинган.

Ашёвий далил сифатида И.Х. дан 2.500.000 сўм пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда тергов бўлими томонидан Андижонлик И.Х. исмли шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг шу каби яна бир қатор жиноятларга дахлдорлиги ўрганилмоқда.

Text to speech