Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “90 йиллардаги мафиялар қайтмоқдами?” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021 йил 18 март куни Ижтимоий тармоқларда “90 йиллардаги мафиялар қайтмоқдами?” сарлавҳаси остида 16 дақиқа 26 сонияли видеомурожаат эълон қилиниб, бунда фуқаролар Қ.М. ҳамда Ч.Х.лар бир неча фуқаролар томонидан уларнинг фарзандларига нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилган бўлишига қарамасдан, прокуратура ва ИИБ ходимлари томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги баён қилинган.
Аниқланишича, 2018 йил 08 август куни фуқаро Х.Б. ва А.А. лар Бухоро туман Шейхонча МФЙ ҳудудида жойлашган Ғишт ишлаб чиқариш заводида К.Б.билан 2018 йил июнь ойида берган 10.000 АҚШ доллари эвазига 2 ой муддатда амалда нархи 650 сўмлик ғиштларни 350 сўмдан, жами 220.000 (икки юз йигирма минг) дона ғишт махсулотини етказиб беришга оғзаки равишда келишган бўлсада, бироқ, ғишт махсулотини ўз вақтида етказиб бермаётганлиги важи билан, берган пуллари ҳамда унга қўшимча тўлов ёки ғишт ишлаб чиқариш заводини номига расмийлаштириб беришни талаб қилиб, зўрлик ишлатиш билан қўрқитган ҳолда ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Б.Х. ва А.А.лар фуқаро Б.К. нинг танасига қўл мушти ва оёқлари билан уриб, Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Бухоро филиалининг хулосасига кўра Б.К. га ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Х.Б. ва А.А.ларга нисбатан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “е,и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Бухоро туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши назорат тариқасида ўрганиб чиқиш учун Бухоро вилояти прокуратурасига чақиртириб олинган бўлиб, видеомурожаатда баён қилинган прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда
Текширув якуни бўйича қўшимча равишда маълумот тақдим этилади.