Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фуқаро А.Н.га оид мақола юзасидан расмий муносабат...
2021 йил 02 июнь куни соат 13:05да РШТЁИМ Бухоро филиали шифокори вилоят ИИБнинг “102” Автоматлаштирилган тизимига қўнғироқ қилиб, Жондор туманида яшовчи фуқаро А.Н.тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилганлиги ҳақида хабар берган.
Мазкур хабар Бухоро шаҳар ИИОФМБ даги Шакл-2 китобига қайд этилиб, зудлик билан шифохонага 3-сон ИИБ ХПБ профилактика инспектори етиб борган.
Фуқаро А.Назаров шифокорга мурожаат қилган вақтида Жондор тумани Хорсафед қишлоғида истиқомат қилишини билдириб ўзининг уяли алоқа воситаси рақамини қолдирган ҳолда шифохонадан уйига кетиб қолган.
Профилактика инспектори шифохонага етиб борган вақтида фуқаро А.Н.нинг телефон рақами ўчганлиги сабабли у билан ўша вақтда алоқага чиқишнинг ва суриштирув ҳаракатларини олиб боришнинг имкони бўлмаган.
2021 йил 03 июнь куни А.Н. билан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, уни илгаридан ўрталарида келишмовчилиги бўлган таниши Бухоро шаҳар М.Ғафур кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.А. уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича жабрланувчи А.Н.суд тиббий кўригидан ўтказилган ва ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.