10 Март 2021 йил 883

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йил 9 март куни ижтимоий тармоқларда “Раҳбарга мурожаат. Бухоро вилоят ИИБ ва вилоят ЙҲХБ бошлиғига. Salom alaykum Buxoro viloyati IIB Boshligi SHUXRAT ALIEV va Buxoro viloyati IIB YPX Boshligi sizlardan shuni surab qolamanki ayogi yerdan uzulgan YPX xodimlariga nisbatan qonuniy chora kurib xizmat tekshiruv utkazib egallab turgan lavozimidan ozod qilishingizni surab qolaman chunki uzingiz vidyo lavhani kurib baxo bering izox sizlardan, YPX xodimi meni haqqim yuqmi xoxlagan avto mashinaga minishga deb qupol momula qilganiga uzingiz ham guvox bulasiz ??? ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда ўзига хизмат юзасидан бириктирилган транспорт воситаси, кўкрак нишон белгиси, алоқа воситаси ва махсус мосламаларни яроқли ҳолатда сақлаши, улардан фақат хизмат фаолиятида мақсадли фойдаланишга мажбур !!!” сарлавҳаси остида тўрт дақиқа қирқ олти сонияли (4:46) видео лавҳа жойлаштирилган.

Ушбу видеомурожат вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган ЙПХ инспекторларини хизматга жалб қилиш қайдномасига асосан ушбу ЙПХ инспекторлари Қоракўл туманида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида хизматга жалб қилинган.

2021 йил 08 март куни Қоракўл туманига хизматга жалб қилинган ушбу ходимлар соат 12:04 ларда Қоракўл тумани “Улуғбек” кўчасида ўзга фуқарога тегишли бўлган транспорт воситасида ўз хизмат жойларига етиб келганларида ходимларга бошқа бир фуқаро томонидан турли саволлар берилиб, ҳолат видео тасвирга олинган ҳолда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳам бошқа фуқаролар каби ўзларининг шахсий ишларида келишилган тўловларни тўлаган ҳолда ёки хизмат юзасидан, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фавқулотда ҳолатларни бартараф этиш, қидирувдагиларни ушлаш ёки махсус тадбирлар жараёнида ўзга фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрь кунидаги 975-сонли Қарорининг 17-бандига асосан “ЙПХ ходими хизмат жараёнида ҳолатга дахлдор бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатга эга бўлмаган шахсларга тушунтириш беришга мажбур эмас.” деб белгилаб берилган.

Шу сабабли, бу ҳолатда  ЙПХ инспекторлари томонидан бирор бир хизмат интизоми ёки қонунбузилиш ҳолатлари содир этилмаган.

Text to speech