5 Июн 2021 йил 1676

Ижтимоий тармоқларда "Фанлар академиясининг археологларини Бухоролик аёллар калтаклашди" сарлавҳаси билан эълон қилинган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот.

Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 11:30 ларда Бухоро шаҳар Ҳ.Олимжон маҳалласи Говкушон кўчасида меҳмонхона қуришни мўлжаллаётган тадбиркор А.А. археолог М.Ж. билан биргаликда шу кўчада меҳмонхона қуришга рухсат бор ёки йўқлигини билиш, тарихий аҳамиятга эга бу жойда қурилиш ишларини бошлаш юзасидан маслаҳат олиш учун келганида, шу кўчада яшовчи фуқаролар Н.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Н.О.лар уларга фаол қаршилик кўрсатиб, жанжаллашишган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси "102" Автоматлаштирилган тизим орқали берилган хабар асосида воқеа жойига Бухоро шаҳар ИИОФМБ 1-сон ИИБ бошлиғи ва тергов-тезкор гуруҳи етиб келиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳодиса Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли татибда қайддан ўтказилиб, ҳозирда терговга қадар суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суриштирув натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Text to speech