28 Май 2021 йил 1355

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Бухоро шаҳрининг мактабларидан бири олдида вояга етмаган болалар ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ...

Мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда аниқланишича, 2021 йилнинг 26 май куни соат 14:45 да Бухоро шаҳар Ж.Икромий маҳалласида жойлашган 2-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида содир этилган жанжал ҳолати тасвирланган.

Мазкур ҳолат шу куни соат 14:49да Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сон Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида юритилаётган Шакл-2 журналига қайд этилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ушбу муштлашувда тан жароҳати олган ва муштлашган фуқароларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган бўлиб, ҳозирда тан жароҳати олган А.А. ва Ж.Р. ларнинг олган жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, вояга етмаган Ф.Ж. ва Ф.Ж., А.А. ҳамда бошқаларнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатларининг якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Text to speech