1 Август 2021 йил 755

Ижтимоий тармоқларда “РОМИТАН ТУМАНИДАГИ АГРОБАНК ВА БУХОРО ШАҲАР САНОАТ ҚУРИЛИШ БАНК ТЎҚИМАЧИЛИК ФИЛИАЛИ КИРДИКОРЛАРИ” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан расмий маълумот.

Мазкур видеомурожаат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Жумладан, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жиноят иши бўйича 12 нафар фуқаролар жабрланувчи  деб эътироф этилган ва дастлабки иш ҳужжатларига кўра аниқланган жами 1.373.500.000 сўмлик моддий зарар ундирилмаган.

Мурожаатда келтирилган Бухоро шаҳридаги “Ўзсаноатқурилишбанк” Тўқимачилик филиали ва АТБ “Агробанк” Ромитан филиали масъул мансабдор шахсларининг ушбу жиноятга алоқадорлиги ва айблилик масаласи тергов ҳаракатлари давомида текширилмоқда, тергов якунига кўра уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. 

Ҳозирги кунда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси назорати остида мазкур жиноят ишини тергов қилиш бўйича тергов гуруҳи тузилган бўлиб, мурожаатда келтирилган ва тергов давомида аниқланган ҳолатлар бирма бир текширилмоқда.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунлангач қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Text to speech