Жамоатчилик назоратининг мустаҳкамланиши ички ишлар тизимининг халққа янада яқинлашишига замин ҳозирлади
«Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг асосийси, бугунги ислоҳотлар бош мақсади бўлган — инсон қадрини қарор топтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.
Қарорнинг муҳим жиҳатларидан яна бири шуки, энди ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими яратилади.
Шу мақсадда, Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи соҳа олимлари, фахрийлари ва журналистлардан иборат маслаҳат-кенгаш органи, яъни жамоатчилик кенгашлари тузилади.
Қарор билан кенгашларнинг ҳам вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Умуман, қарор билан танишиб чиққан ҳар қандай одам Президентимиз бошчилигида халқ манфаатларини кўзлаб ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар бундан кейин ҳам тўхтаб қолмаслигини англаши тайин. Чунки, қарорда белгиланган вазифалар буни яққол исботлаб турибди.
Шухрат Жалолов
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи
подполковник