2 Октябр 2020 йил 727

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни”да Бухоро вилоятида амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳар хафтанинг жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи" куни муносабати билан жорий йилнинг 02 октябрь куни Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Эрта тонгданоқ, Арк қўрғони майдонида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар ва кўнгилли йўл посбонлари сафланишиб, кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида топшириқларни олдилар. 

Мактаб ўқувчилари иштирокида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар энг устивор вазифалар сирасига киради. Бу йўналишда жорий йилнинг 24-август кунидаги Вазирлар Маҳкамасининг 90-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ ҳар бир умумтаълим мактабида ташкил этилган “Йўл ҳаракати қоидалари” синфлари ва “Намунали автомайдончалар” да йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ўқув машғулотлари мунтазам олиб борилмоқда.

Мутахасислар фикрича йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишнинг энг самарали усули бу тарғиботнинг аҳоли ўртасида мунтазам йўлга қўйилишидир. Инсонда шундай хусусият борки, у ўз кўзи билан кўрмагунча,  уни ҳис этмагунча воқеъликка ишонмайди.  Шу боис соҳа ходимлари кун давомида аянчли йўл-транспорт ходисаси натижасида яроқсиз ҳолга келган автомашиналар  ортилган ташвиқот карвонини шаҳар бўйлаб ҳаркатлантиришди.

Шунингдек тадбир давомида ҳайдовчи кадрлар тайёрловчи "Автомотоҳаваскорлар" кўнгилли жамиятида таҳсил олаётган номзодлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Махсус  буклетлар тарқатилди ва уларга таҳсил олиш жараёнида пухта билим эгаллашлари, акс ҳолда ҳар қандай эҳтиётсизлик нохуш ҳолат билан якун топиши мумкинлиги автоҳалокатга учраган транспорт воситалари мисолида тушунтириб берилди.

Худди шундай тадбирлар йўл траспорт ҳодисалари кўп содир этилаётган, аҳоли ва автомашиналар сони жиҳатидан вилоятда энг кўрсатгичга эга бўлган Ғиждувон туманида ҳам давом эттирилди.

Text to speech