Китоб ва китобхонлик – инсон маънавиятининг кўзгуси
Мухтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек "Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир, бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти бўлмиш китобдир, китоб инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий, илмий заҳирасини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб беришга қодир машъала ҳисобланади" - деган пурмано фикрлари асосида бугун Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасида «Китобхонлик ярмаркаси» ташкил этилди.
Ярмаркада бадиий, илмий ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, ҳуқуқий адабиётлар ва турли жанрларда чоп этилган китоблар савдоси йўлга қўйилди.
Бошқарманинг шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлари ўзларига керакли нашрлардан ҳарид килдилар ва бу тадбир ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишда айни муддао бўлганлигини мамнуният билан таъкидладилар.
Китоб савдо-ярмаркасида иштирок этган ички ишлар ходимлари ўзларининг шахсий кутубхоналарини янги нашрдан чиққан бадиий адабиётлар билан бойитиш имкониятига эга бўлдилар.