3 Декабр 2020 йил 475

Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбирда қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, одил судловдан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан 2020 йил 11 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, Когон шаҳар Қоровулбозор шоҳ кўчасида рўйхатда турувчи, 1980 йилда туғилган Д.Б. Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ғиждувон туманиниг чекка ҳудудларидан бирида яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пост патрул хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармасига қарашли Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech