Когон шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан қидирилаётган шахс Россия Федерациясида яшириниб юрганлиги аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий Марказий Бюроси ва Когон шаҳар Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан 2020 йил 15 декабрь куни ўтказилган “Қидирув” махсус тезкор тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 3-қисми, 189-моддаси, 190-моддаси 2-қисми ва 168-моддаси 3-қисмида қўрсатилган бир қатор жиноятларни содир қилиб, дастлабки тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун, Когон шаҳар прокуратураси томонидан 2015 йил 19 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган, ҳозирги кунда Россия федерацияси фуқаролилига қабул қилинган, 1956 йилда туғилган Э.М. исмли шахс, Россия федерациясининг Москва вилояти, Ступино туманида истиқомат қилиб келаётган манзили аниқланиб ушланди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатнинг 2016 йил 12 октябрь кунидаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ унга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинди.