Когон шаҳрида қўшма қарорнинг жойлардаги ижроси масъуллар томонидан ўрганилди
Бугун, жорий йилнинг 6 апрель куни Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шухрат Жалолов, вилоят Ички ишлар бошқармасидан масъул этиб бириктирилган мутасадди ҳамда Когон шаҳар ИИБ раҳбарияти иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарори ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 7 март кунидаги кўрсатмаси асосида жиноятчиликни «фуқаробай» жиловлашнинг Бухоро тажрибаси асосида Когон шаҳар «Туркистон» ҳамда "Абдулло Қодирий"маҳаллаларида фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Бунда маҳалла вакилларига аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқиш, «фуқаробай» тизими асосида уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларига ечим топиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлган шарт-шароитлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалладаги «бешлик» нинг ҳамкорликдаги иш натижалари бирма-бир таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиқиб келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Бунда, ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган шарт-шароит ва омиллар, умумий, махсус ва якка тартибда, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давомида "Абдулло Қодирий" маҳалласида жойлашган ижтимоий ётоқхонада яратилган шароитлар ҳам ўрганилди. Буерда истиқомат қилувчи фуқароларни қийнаётган мурожаатлар тингланиб ечим изланди.
Шундан сўнг маҳалла мутасаддиларига «хонадонбай» тизим асосида аҳоли бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликка йўналтириш орқали ишсиз қатламни муқим даромад манбаига эга қилиш зарурлиги борасида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.