30 Май 2023 йил 726

Когон шаҳрида “сохта солиқчи” фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Вобкент тумани “Чармгарон” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган Б.С. исмли шахс “Сабина Самира чорваси” оилавий корхонаси раҳбари фуқаро Т.А. ни алдаб, унга ўзини Когон шаҳар ДСИ ходими дея таништириб, корхонага тегишли савдо дўкони сотувчиси томонидан харид чеки берилмаганлиги ҳақида солиқ идорасига мурожаат тушганлигини ва ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1.000.000 сўм талаб қилиб, 2023 йил 26 май куни Когон шаҳар ДСИ биноси ёнида т.А. дан талаб қилинган пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech