14 Июн 2021 йил 781

Когон шаҳрида инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи истеъмолга яроқсиз ёғ махсулотини сотаётган шахс қўлга олинди.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг навбатдаги тезкор тадбири давомида Когон шаҳар “Соҳибкор деҳқон бозори” МЧЖ автотураргоҳида Когон шаҳар Адолат маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган З.Ҳ. исмли шахс ўзга бир шахсга қўлбола усулда чигитдан олинган ҳар бир литр ёғни 30.000 сўмдан сотишга келишиб, 120 литр ёғни 3.550.000 сўмга сотаётганлиги аниқланган.

З.Ҳ. дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган 120 литр жувоз ёғи санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хулосасига кўра инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда истеъмолга яроқсиз эканлиги, ушбу ёғ маҳсулоти истеъмол қилинганида ошқозон ва жигар аъзоларига салбий таъсир этиб, ўткир ва сурункали заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 1862-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech