Когон шаҳрида велосипед ўғриси қўлга тушди
2020 йил 30 октябрь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳар Ички ишлар бўлимига шаҳарнинг Бухорошоҳ кўчасида истиқомат қилувчи 1963 йилда туғилган Ш.Б. мурожаат қилиб, ушбу кун тахминан соат 15 ларда яшаш уйининг подъезди олдида турган бир дона баҳоси 800.000 сўмлик, яшил рангли “Аист” русумли велосипеди ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, ўғирлик факти бўйича номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ички ишлар бўлимининг тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Когон шаҳар Халқлар Дўстлиги кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Р.А. содир қилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда муқаддам судланган Р.А.га нисбатан Когон шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-модда 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.