Когон: Топшириқлар ижроси юзасидан амалий чоралар қўрилмоқда
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан, ҳудудларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш, ишсизликни камайтириш, оила-турмуш муносабатлари доирасида юзага келаётган муаммоларни тартибга солиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан манзилли ишларни олиб бориш баробарида ички ишлар органларида хизмат қилиб, нафақага чиққан, халқ орасида обрў-эътиборли ва ҳурматга эга бўлган фахрийлар тажрибасини тизим ходимлари орасида тарғиб қилиш мақсадида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Когон шаҳар ИИБ да вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ раҳбарияти, ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, жойлардаги раҳбарлар ҳамда фахрийлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.
Бунда, ички ишлар ходимлари билан профилактик-тарғибот ишлари олиб борилиб, фахрийлар ўзининг бой тажрибаси билан ўртоқлашишди. Қизил ҳудуд тоифасига кирувчи маҳаллаларга ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб, нафақага чиққан, ҳалқ орасида обрў-эътиборли ва ҳурматга эга бўлган фахрийлар бириктирилиб, профилактика инспекторлари билан мунтазам ҳамкорлик ишлари белгиланди.