Когон тумани Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари барча профилактика инспекторларига замонавий компьютерлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги 5050-сонли “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига асосан маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани тўғрисидаги низом тасдиқланиб, унга кўра туман–шаҳар ҳокимлари ҳар ойда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши кўрсатиб ўтилган.
2021 йил 10 апрель куни Когон тумани ҳокимининг Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторлари билан ўтказган учрашувида профилактика инспекторларига хизматда фойдаланишлари учун компьютер жамланмалари зарурати борлиги айтиб ўтилган эди.
Шу боис, бугун туман ҳокимининг Фармойишига асосан 23 нафар Ички ишлар бўлими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларининг хизмат шароитларини яхшилаш мақсадида, уларнинг ҳар бирига замонавий компьютер жамланмалари ажратилди.
Тадбирда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Aшуров ҳамда Когон тумани сектор раҳбарлари иштирок этиб, профилактика инспекторларига омад ва зафарлар тилаб, замонавий компьютер жамланмаларини тантанали равишда топширдилар.