Когон туманида хотин-қизлар ўртасида фирибгарлик жиноятларини олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари кучайтирилди
Когон туманида хотин–қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида туманнинг Когон маҳалласида жойлашган “Дизайн Шарқ” тикув цехида хотин-қизлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича гуруҳ масъул ходимлари томонидан ўтказилган мазкур тарғибот тадбирлари доирасида аёллар ва қизлар, айниқса вояга етмаган қиз болалар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, шунингдек оила турмуш доирасидаги эр-хотин ва бошқа қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар натижасида келиб чиқаётган жанжаллар, уларнинг оқибатлари, ушбу келишмовчиликларнинг оиладаги носоғлом муҳитда тарбия топаётган вояга етмаган фарзандлар тарбиясига салбий таъсири, хотин-қизлар томонидан содир этилган турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг таҳлилий муҳокамалари тўғрисида сўз юритилиб, профилактик суҳбат жараёнида жиноят қурбонига, айниқса фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик юзасидан тушунтиришлар берилиб, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида буклетлар тарқатилди.
Огоҳликка даъват этувчи бундай профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга ошириб келинмоқда.