Когон туманида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Туманда жорий йилнинг олти ойи давомида аёллар томонидан жиноятнинг фирибгарлик ва ўғрилик турлари кўп содир этилганлиги сабабли, бу турдаги жиноятларни олдини олиш, хотин-қизларнинг жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари ва жиноятларнинг салбий оқибатлари юзасидан профилактик ишлар олиб борилиб, махсус буклетлар орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, оила турмуш доирасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, ажримларни олдини олиш, жиноятдан жабрланган хотин- қизларнинг оилавий муаммолари ўрганилиниб, яраштириш чоралари кўрилди.
Уларга “Ҳимоя ордер”лари берилиб, томонларга чекловлар тушунтирилган ҳолда талабларни бузганлик учун қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Тумандаги корхона ва ташкилотларда ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда кенг қамровли тушунтириш, профилактик огоҳлантирув тадбирлари ўтказилиб, хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди.